Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Контракт тўловини амалга ошириш муддати 10 июнгача узайтирилди

Контракт тўловини амалга ошириш муддати 10 июнгача узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, абитуриентлар, ота-оналар ҳамда олий таълим муассасалари мурожаатлари инобатга олиниб, тўлов-контракт муддатлари узайтирилди.

Қуйидаги тоифалар учун базавий ва табақалаштирилган контракт тўловларини амалга оширишнинг сўнгги муддати 2026 йил 10 июн этиб белгиланди:
· бакалавриат ва магистратурада дарсларда қатнашиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар;
· ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ва қайта тикланган талабалар.

Улар 10 июнга қадар бир йиллик ўқиш қийматининг 100 фоизини тўлаб, талабаликни расмийлаштириши мумкин.

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўлови муддати олий таълим муассасаси раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Киритилди: 23:28 27.05.2026. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!