"Биз табиий газ харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномани имзолаймиз. Бу Ғарб билан тузилган энг узоқ муддатли газ харид қилиш шартномамиз бўлади. Венгрия ҳар доим диверсификацияга жиддий эътибор қаратиб келган, газни қанча кўп йўналишлар орқали харид қилсак, шунча яхши бўлади", — деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.
Бундан бир неча кун аввал Сийярто Руминия билан икки давлат ўртасидаги газ қувури ўтказувчанлигини ошириш бўйича келишувга эришилганини ва жануби-шарқдан газ етказиб беришни кўпайтириш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.