Венгрия бош вазири Мадьяр Туркия ва Покистон раҳбарларидан олган совғаларни ҳазиломуз тарзда таққослади. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф унга 90 дона манго юборганидан сўнг, у ижтимоий тармоқда: «Ҳамма ҳам совғага тўппонча бермайди», — деб ёзди.
Бу гап билан Мадьяр Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған альянс етакчиларига турк ишлаб чиқарувчиси Sarsılmaz SR-38 номлари ёзилган револьверлар совға қилганини эслатди.