Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 4000 нафардан ошди

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 4000 нафардан ошди

Венесуэлада содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4118 кишига етди.

Бу ҳақда Боливар Республикаси Миллий Ассамблеяси (парламенти) спикери Хорхе Родригес эълон қилди.

Хабарга кўра, 16 740 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, яна 17 907 киши уйсиз қолган.

190 та бино бутунлай вайрон бўлган, 856 таси жиддий зарар кўрган. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6462 киши қутқарилган, 29 966 киши касалхоналар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам олган. 86 794 оилага ёрдам кўрсатилган ва офат ҳудудига 9 766 тонна озиқ-овқат етказиб берилган.

24 июнь куни кечқурун Венесуэлада зилзила содир бўлди. Тахминан 40 сония оралиғида 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита силкиниш қайд этилган. Иккала зилзила эпицентрлари Ярасуй штатида бир-биридан 10 километр узоқликда жойлашган.

Киритилди: 10:11 11.07.2026. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!