Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5200 нафардан ошди

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5200 нафардан ошди

Венесуеэладаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 5208 кишига етди.

Бу ҳақда Миллий Ассамблея (парламент) президенти Хорхе Родригес ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг ҳукуматнинг кундалик ҳисоботига кўра, 16 740 киши жароҳат олган, 17 907 киши уйсиз қолган. 190 та бино бутунлай вайрон бўлган, яна 856 таси жиддий зарар кўрган.

Қидирув-қутқарув операцияси натижасида 6462 киши қутқарилган. 39 935 нафар жабрланувчи касалхоналарда тиббий ёрдам олган.

Расмий маълумотларга кўра, 128 324 оилага ёрдам кўрсатилган, 23 820 киши 107 та вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган ва жабрланганларга 10 964,97 тонна озиқ-овқат тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь оқшомида Венесуэлада даҳшатли зилзила содир бўлди. Тахминан 40 сония оралиғида 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила қайд этилди, уларнинг эпицентрлари Ярасуй штатида тахминан 10 километр масофада жойлашган эди. Асосий зилзиладан сўнг 1388 та афтершок қайд этилди.

Киритилди: 10:51 20.07.2026. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!