Венесуэлада сайловлар Дональд Трампнинг АҚШ президенти сифатидаги ваколат муддати тугашидан олдин ўтказилади.
Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги котиби Крис Райт Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқдамиз ва менимча, бу Трамп маъмурияти даврида имкон қадар тезроқ амалга оширилади", деди у.
Райт шунингдек, жараённи кераксиз равишда шошилтирмаслик кераклигини таъкидлаб, сайловлар тараққиёт ва барқарор иқтисодиёт шароитида ўтказилиши кераклигини таъкидлади.
Трампнинг президентлик ваколати 2029 йил 20 январда тугайди.