Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сергелидаги хонадон аукцион савдоларига чиқарилади

Сергелидаги хонадон аукцион савдоларига чиқарилади

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси иш юритувига, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “W.L.” МЧЖ ва Н.Хакимовадан, ундирувчи “Даврбанк” ХАТБ фойдасига жами 319.316,47 АҚШ доллари ундириш, ундирувни А.Юлдашевга тегишли

300.000 АҚШ долларига баҳоланган Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Султонобод” МФЙ.даги тегишли уйга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 08.04.2026 йилда иш юритувга келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Гаров мулки сифатида қайд этилган турар-жой биноси белгиланган тартибда хатланди.

Айни пайтда юқоридаги хонадон “E-Auksion” савдоларига чиқариш чоралари кўрилиб, савдодан тушган пул маблағлари ундирувчига ўтказилади.

Киритилди: Бугун 15:38. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!