Хитой Олий ҳарбий суди собиқ мудофаа вазири Ли Шанфуни коррупция учун ўлим жазосига ҳукм қилди — Хитой Марказий телевидениеси.
Шунингдек, собиқ вазир сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилиш ва барча шахсий мол-мулкини мусодара қилиш жазосига тортилган. Ли Шанфу икки йиллик қамоқ муддатини ўтганидан кейин унинг ўлим жазоси муддатидан олдин озод қилиш ёки жазони енгиллаштириш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.
Ли Шанфу 2023 йилнинг кузида Хитой мудофаа вазири лавозимидан истеъфога чиқарилган эди.