Нью-Йорк штатининг Уайт-Плейнс округ суди федерал судьяси Кеннет Карас молиячи Жеффри Эпштейн томонидан ёзилган деб тахмин қилинаётган хатни ошкор қилди.
"Улар мени ойлаб тергов қилишди ва ҲЕЧ НАРСА ТОПА ОЛИШМАДИ!!! Якунда эса 15 йил аввалги айбловлар пайдо бўлди. Хайрлашув лаҳзасини ўзинг танлаш имкониятига эга бўлиш — бу қандай бахт. Мендан нимани хоҳлайсиз? Кўз ёши тўкишимними?! КУВOНЧЛИ ЭМАС. БУНГА АРЗИМАЙДИ!!", – деб ёзган Эпштейн.
Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган — бу воқеа Эпштейн камерада бўйнига мато боғланган ҳолда ҳушсиз топилганидан кейин юз берган. Ўшанда у тирик қолган, бироқ бир ой ўтгач Нью-Йоркдаги қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилган эди. Тартальоненинг сўзларига кўра, у хатни китоб ичидан топиб олган.