Бу ҳақда Forbes маълумотларида маълум қилинди.
АҚШда 989 нафар миллиардер бўлиб, уларнинг умумий бойлиги тахминан 8,4 трлн долларни ташкил этади.
Хитойда 539 нафар миллиардер ва 2,2 трлн доллар атрофида бойлик жамланган.
Ҳиндистонда эса 229 нафар миллиардер бўлиб, уларнинг умумий бойлиги 1 трлн доллар атрофида баҳоланмоқда.
Марказий Осиё давлатлари ҳам ушбу рўйхатда ўрин олган бўлса-да, уларнинг улуши жуда кичик. Минтақада энг кўп миллиардер Қозоғистонда, Ўзбекистондан ҳам бир нечта миллиардер қайд этилган.