Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Венесуэла президентининг рафиқаси Силия Флорес қамоқхонада касалликка учради

Венесуэла президентининг рафиқаси Силия Флорес қамоқхонада касалликка учради

Венесуэла президентининг рафиқаси АҚШ қамоқхонасида юрак хуружини бошдан кечирди.

Бу ҳақда Associated Press унинг адвокатларига таяниб хабар берди.

Николас Мадуронинг хотини 69 ёшли Силия Флореснинг қамоқхонада соғлиғида муаммолар кузатилмоқда. Хуруж июль ойида содир бўлган. Шу сабабли унинг ҳимоячилари судядан аёлни уй қамоғига ўтказишни сўрамоқчи, сабаби Силия Флореснинг касаллигини қамоқхонада даволаб бўлмайди. Бундан ташқари, ҳибсда бўлганида Флорес 11 килограмм вазн йўқотди.

Эслатиб ўтамиз, уларга гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа бир қатор айблар қўйилган. Агар эр-хотин АҚШга кокаин жўнатиш бўйича тил бириктирганликда айбдор деб топилса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Киритилди: 21:38 08.10.2026. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!