Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Венесуэла мухолифати етакчиси ҳарбийларни қурол ташлашга чақирди

Венесуэла мухолифати етакчиси ҳарбийларни қурол ташлашга чақирди

Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.

Хаберлара кўра, Мачадо АҚШнинг X ижтимоий тармоғида эълон қилинган аудиомурожаатида мамлакат хавфсизлик кучлари ва халқка юзланиб, Венесуэладаги сиёсий вазият мураккаблашаётганини таъкидлади.

«Ҳурматли венесуэлаликлар, юртимиздан кўтарилаётган озодлик фарёди мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам кучаймоқда. Биз, 30 миллион киши, халқимизни асирликда ушлаб турган жиноий тузумга қарши бош кўтармоқдамиз», — деди Мачадо.

У ҳарбийларга мурожаат қилиб, уларни Мадуро буйруқларини бажармасликка, халққа қарши қўғирчоқка айланмасликка чақирди:
«Қуролларингизни қўйинг. Бу халқингиз учун қандай келажак? Шунча зулмдан кейин тинч уқлай оласизми? Оилангиз, фарзандларингиз учун шундай тақдирни хоҳлайсизми?»

Мачадо шунингдек, айрим ҳарбийларни ўзлари содир этаётган ишларга нisbatan ҳисоб бериши лозимлигини айтди.

Нобель мукофоти ва халқаро муносабатлар
Mahalliy OAVга кўра, Мачадо Тинчлик бўйича Нобель мукофотини қабул қилиш учун Ослога бориш ниятини тасдиқлаган. У 2025 йилда Венесуэлада демократия учун кураши учун Нобель мукофотига лойиқ топилган.

Мачадо аввалроқ Исроилни очиқ қўллаб-қувватлагани ва Бенямин Нетаньяху ҳукуматининг яқин сиёсий ҳамкори сифатида тилга олингandi. Хабарларга кўра, у 2018 йилда Нетаньяхуга БМТ Хавфсизлик Кенгашида Венесуэла масаласи бўйича воситачилик қилишни сўраган.

Кариб денгизи минтақасидаги вазият
AQШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбийларига Лотин Америкасидаги наркотик картелларга қарши операцияларда фаол иштирок этиш ҳақидаги фармонни имзолагач, минтақа янада кескинлашди.

Август ойининг охирида AQШ Венесуэла сувларига сув ости кемалари ва ҳарбий денгиз кучларини жойлаштирди. AQШ мудофаа вазири Пит Хегсет америкалик ҳарбийлар “режим алмашиши”га тайёр эканини айтди.

Бунга жавобан президент Мадуро 4,5 миллион милицияни сафбаробар қилди ва ҳар қандай ҳужумга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Венесуэла сувларидаги AQШ ҳаракатлари Каракас ва халқаро ҳамжамият томонидан «халқаро ҳуқуқни бузиш» сифатида кескин танқид қилинди.

Маълумотларга кўра, АҚШнинг энг йирик авиаташувчиси USS Gerald R. Ford ҳамда унинг зарба берувчи гуруҳи “гиёҳвандликка қарши кураш” номи остида минтақага етиб келган.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!