Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Вазирлик огоҳлантирди: коллежда ўқимаганлар диплом ололмайди

A A A
Вазирлик огоҳлантирди: коллежда ўқимаганлар диплом ололмайди

Термиз банк коллежи директори ўринбосари Музработ ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битирганлик тўғрисида сохта диплом расмийлаштириб беришга уринган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

2019-2020 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига дипломларни топшириш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган. Буйруққа биноан Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида диплом бланка (илова)ларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ва улардан тўғри фойдаланиш бўйича жавобгар шахслар белгиланган.

Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг ўқишга қабул қилинганлиги, 2- ва 3-босқичга ўтганлиги тўғрисидаги буйруқлари асосида битирувчиларнинг маълумотлар базаси яратилган. Мазкур базага тегишли муддатда касб-ҳунар коллежида таълим олмаган ўқувчиларни киритишнинг имкони йўқ.

Жорий йилда шахсга тегишли дипломнинг ҳақиқийлиги ушбу маълумотлар базаси ёрдамида текширилади.

Касб-ҳунар коллежларида якуний давлат аттестация имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчиларга амалдаги қонун ҳужжатлари асосида давлат намунасидаги диплом расмийлаштирилади.

“Шундай экан, ҳамюртлармиздан жиноий ишларга аралашиб қолмасликни ва таълим олмаган касб-ҳунар коллежларидан сохта диплом олиб бераман деган шахсларга ишониб қолмасликни сўраймиз”, – дея огоҳлантиради вазирлик.

Киритилди: 15:21 12.06.2020. Ўқилди: 7512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!