Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Вашинтонгдаги авиаҳалокат натижасида қурбон бўлганларнинг 19 нафарини жасади дарёдан олиб чиқилди

Вашинтонгдаги авиаҳалокат натижасида қурбон бўлганларнинг 19 нафарини жасади дарёдан олиб чиқилди

Вашингтондаги ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб дарёга қулаган йўловчи самолётдан 19 нафар қурбоннинг жасади чиқарилди.

Бу ҳақда BNO News ахборот портали хабар бермоқда.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Вашингтондаги Рональд Рейган аэропорти яқинида American Airlines самолёти ва Blackhawk вертолётининг ҳавода тўқнашуви оқибатида Потомак дарёсидан камида 19 кишининг жасади олиб чиқилди", — дея хабар беради портал.

ОАВ маълумотларига кўра, Blackhawk ҳарбий вертолёти АҚШ пойтахтидан 40 км узоқликда жойлашган базадан парвоз қилган, деб хабар қилди Пентагон. У машғулот парвозида эди. Самолёт бортида уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган, уларнинг ҳеч бири юқори даражали қўмондонлик ходимлари эмас эди.

Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган жойга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган.

Вашингтон аэропорти камида жума куни эрталабгача ёпилади, деб хабар берди CNN АҚШ Федерал авиация бошқармасига таяниб.

Киритилди: 10:48 30.01.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!