Пентагон Вашингтон осмонида ҳалокатга учраган самолёт бўйича тергов бошланганини эълон қилди.
Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсет хабар бермоқда.
"Армия ва Мудофаа вазирлиги томонидан зудлик билан тергов бошланди", — деб ёзади у.
Канзас штатининг Уичита шаҳридан учаётган самолёт бортида 60 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса ортидан самолёт Потомак дарёсига қулаган. Ҳозирда фожиа жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.