Вашингтонда Буюк Британия қироли Чарлз III ташрифи арафасида ноқулай ҳолат юз берди. Reuters агентлиги хабар беришича, шаҳарда ўрнатилган байроқлар орасида хатоликка йўл қўйилган.
Маълум қилинишича, жами 230 дан ортиқ байроқ осилган бўлиб, уларнинг камида 15 таси тасодифан Австралия байроқлари бўлиб чиққан.
Хатолик аниқланганидан сўнг, мазкур байроқлар тезкор равишда Буюк Британия байроқлари билан алмаштирилган.