Вашингтон яқинида самолёт ва вертолёт тўқнашиб кетди, натижада 14 нафар конькида учувчи, мураббий ва Америка фигурали учиш ташкилотлари аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC News телеканали Бостон фигурали учиш клубига таяниб хабар берди. Ушбу спорт клубининг бош директори Дуг Зегиб бу бутун фигурали учиш жамоаси учун катта йўқотиш эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг олти нафари Бостон фигурали учиш клуби аъзоси бўлган – икки мураббий, иккита конькида учувчи ва икки ота-она фарзандларига ҳамроҳ бўлган. Эслатиб ўтамиз, бортида 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган American Airlines самолёти уч нафар экипаж аъзоси бўлган ҳарбий Black Hawk вертолёти билан тўқнашуви самолёт Рональд Рейган аэропортига қўнишга яқинлашаётган вақтда содир бўлган. Самолёт қолдиқлари Потомак дарёсига қулаган. Улардан ҳеч бири омон қолмаган.