Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Вашингтон штати губернатори Боб Фергюсон Ўзбекистонга табрик йўллади

Вашингтон штати губернатори Боб Фергюсон Ўзбекистонга табрик йўллади

Губернатор Вашингтон штати халқи номидан Ўзбекистоннинг Сиэтл шаҳридаги Бош консулхонаси очилиши муносабати билан мамлакатимизни самимий табриклади.

Ушбу дипломатик ваколатхона савдо ва инвестициялар, технологиялар, инновациялар, таълим, илмий тадқиқотлар, маданият, туризм ҳамда бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар тақдим этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Боб Фергюсон келгусидаги ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган ишларни Губернатор сифатида катта умид билан кутишини маълум қилди.

Киритилди: 18:26 07.09.2026. Ўқилди: 489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!