Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Вашингтон Эрон терма жамоасидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига келмасликни талаб қилмаган

Вашингтон Эрон терма жамоасидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига келмасликни талаб қилмаган

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг таъкидлашича, АҚШ футболчи ва мураббийларнинг келишига қаршилик қилмайди. Бироқ, асосий хавотир делегациянинг бошқа аъзолари билан боғлиқ.

"АҚШ томонидан ҳеч ким уларга кела олмайсизлар деб айтгани йўқ. Бизни Эрон спортчилари эмас, балки делегациянинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган айрим аъзолари хавотирга солмоқда", — деди Давлат департаменти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эроннинг турнирдаги иштирокини расман тақиқламаган бўлса-да, делегация таркиби бўйича қатъий текширувлар ўтказади.

Киритилди: Бугун 13:58. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!