Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмоил Багаининг айтишича, Эронда 10 та ядровий бомба мавжудлиги ҳақидаги баёнотлар АҚШ томонидан уйдирилган.
Унинг таъкидлашича, Теҳрон ҳеч қачон ядровий қурол яратиш ниятини билдирмаган ва бу каби айбловлар 20 йилдан ортиқ вақтдан бери сиёсий босим воситаси сифатида ишлатиб келинмоқда.
Багаининг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил томонидан бошланган 12 кунлик можародан кейин ҳам Эрон музокараларни давом эттиришга қарор қилган.
Шунингдек, у халқаро атом энергияси агентлиги иштирокида Венада техник масалалар бўйича учрашув ўтказиш келишилганини билдирди.
Эрон расмийси ядровий қурол яратиш ғояси Теҳрон сиёсатида йўқлигини яна бир бор таъкидлади.