Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ван И Ҳиндистон ва Покистонни можарони қайта бошламасликка чақирди

Ван И Ҳиндистон ва Покистонни можарони қайта бошламасликка чақирди

Хитой Жамму ва Кашмир минтақасида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг қайта бошланишига йўл қўймаслик зарур деб ҳисоблайди ва иккала томонни ҳам ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга чақиради.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

"Хитой Покистон ва Ҳиндистон ўртасида тез орада ўт очиш тўхтатилишини кутмоқда ва қўллаб-қувватламоқда. Иккала томон ҳам можаро қайта бошланишининг олдини олиш учун бунга эришгандан сўнг дарҳол унга риоя қилишлари керак," - дея ХХР ТИВ раҳбарининг сўзларини келтиради Хитой ташқи сиёсат идораси сайти.

Ван И 10 май куни покистонлик ҳамкасби Исхак Дар ва Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал билан телефон орқали мулоқот қилди.

Киритилди: 07:36 11.05.2025. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!