Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нукус ва Қаршида ноқонуний валюта савдоси фош этилди — минглаб долларлар далил сифатида олинди

Нукус ва Қаршида ноқонуний валюта савдоси фош этилди — минглаб долларлар далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро Д.С.дан 3 700 АҚШ долларини 47,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Қ. фуқаро Ж.Ў.дан 3 300 АҚШ долларини 42,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, 42,4 млн сўм, 100 АҚШ доллари, 1 дона пул санаш ускунаси ва 1 дона пулларни текшириш детектори ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:16 20.05.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!