Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Вальверде «Олтин тўп» ҳақида: «Кроосга берган бўлардим»

Вальверде «Олтин тўп» ҳақида: «Кроосга берган бўлардим»

Федерико Вальверденинг фикрича, бу йилги «Олтин тўп» учун унинг собиқ жамоадоши Тони Кроос муносиб.

«Кроос, Каземиро ва Модрич билан бирга ўйнаб, сен бир неча йилга улғайгандек бўласан. Улар менга жуда кўп маслаҳатлар берган.

«Олтин тўп»ни мен Кроосга берган бўлардим. Фақат техник ёки тактик жиҳатлари учун эмас, инсонийлиги учун ҳам у бу совринга муносиб», - дейди Валверде France Football билан суҳбатда.

«Топ-15ликда эканимдан хурсандман. Кейинги йил ўнликда бўлишга ҳаракат қиламан. Йилдан-йилга катта мақсадларни қўйиб бориш керак, акс ҳолда футболчи ўсмай қолиши мумкин», - дейди у.

Маълумот учун, «Реал»нинг яна икки ўйинчиси Винисиус ва Беллингем ҳам «Олтин тўп»га асосий даъвогар саналади.

Киритилди: 10:42 14.10.2024. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!