Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Uzum» номи билан фаолият юритган ресторан 94 млн сўм жарима тўлайди

«Uzum» номи билан фаолият юритган ресторан 94 млн сўм жарима тўлайди

Умумий овқатланиш соҳасида «Uzum» брендига ўхшаш белги билан фаолият юритган корхона суд қарорига кўра 94 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, F.T. корхонаси «Uzum Tezkor» ва «Uzum Food» товар белгисига ўхшаш белгидан ноқонуний фойдаланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиб, судга мурожаат этилган.

«Uzum Tezkor» томонидан берилган даъво аризасида мазкур брендан фойдаланиш орқали иқтисодий манфаат кўрилгани таъкидланиб, товон пули ундирилиши сўралган. Суд қарор билан F.T. корхонасидан 75 млн сўм товон пули ундиришга ҳукм чиқарган.

Шунингдек, давлат божлари ва бошқа сарф-харажатлар билан биргаликда умумий сумма 94 млн сўмни ташкил этган. Мазкур қарор бренд ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд органларининг самарали таъсирини кўрсатмоқда.

Маълумот учун, 2025 йил апрел ойида Рақобат қўмитаси Uzum Tezkor’ни тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини етказиб бериш агрегаторлари бозорида устун рақамли платформа сифатида тан олган.

Киритилди: 17:46 07.08.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!