Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу ўзгаришларнинг марказида мамлакатдаги энг йирик оператор, замонавий рақамли инфратузилманинг асосий таянчи ҳисобланувчи UZTELECOM турибди.
Бугун Компания 12 миллиондан ортиқ абонентни юқори сифатли алоқа билан таъминлаб келмоқда.
2024 йил якунига кўра, 12 миллион абонент. Бу оддий рақам эмас, бу – барқарорлик, сифат ва тезлик асосида танлов қилган миллионлаб одамларнинг ишончи. Бу – бутун соҳа ривожи учун асос бўлаётган ишонч ва амбициянинг аксидир.
UZTELECOM мамлакатнинг рақамли харитасини ўзгартираётган йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда:
▪️ 2024 йил якунига кўра, 290 000 км дан ортиқ оптик толали алоқа тармоқлари қурилди — бу масофа Ер шарини етти марта айланиб чиқишга тенг демакдир. Алоқа тармоқлари йирик шаҳарлардан тортиб энг олис қишлоқларгача, ҳатто илгари мобил алоқа мавжуд бўлмаган ҳудудларгача етказилди.
▪️ 96% дан ортиқ хонадонлар оптик Интернет билан қамраб олинган. Тезкор Интернет Тошкент кўчаларидан тортиб тоғли ҳудудларгача, Қорақалпоғистон Республикасидан то Фарғона водийсигача етиб борган. Кеча алоқа бўлмаган жойларда бугун – 4К видео, видеоқўнғироқлар ва «ақлли» уйлар мавжуд.
▪️ UZTELECOM – МДҲда бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий қилган биринчи оператор.
Натижада Ўзбекистон минтақада бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи имкониятларидан тўлиқ фойдалана оладиган илк давлатга айланди.
▪️ 2024 йилда Компания 5.5G технологиясини синовдан ўтказди, дунёдаги учта етакчи оператор қаторига кириб, келажак алоқасини илк бор тажрибадан ўтказди. Бу эса янада юқори ўтказувчанлик, минимал кечикиш ва сунъий интеллект асосидаги тармоқ деганидир.
________________________________________
Халқаро эътироф:
Mobile World Congress 2024 халқаро кўргазмасида, Барселонада, UZTELECOM Интернет сифати бўйича дунё етакчиси Ookla® компаниясининг нуфузли мукофотга сазовор бўлди.
🔹 Ўзбекистон бўйича энг тезкор мобил тармоқ оператори деб эътироф этилди.
🔹 Speed Score™: 36.96 – мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткич. Бу – фойдаланувчилар ҳақиқий тез, барқарор ва замонавий алоқа хизматидан фойдаланаётгани дегани.
________________________________________
UZTELECOMнинг рақамли экотизими – бу:
Замонавий маълумотлар марказлари, булутли технологиялар, сунъий интеллект ва Big Data асосидаги сервислар, 112 хизмати, ақлли видеокузатув ва интерактив ТВ.
Компания VoLTE ва VoWiFi технологияларини жорий қилган, киберхавфсизлик йўналишини ривожлантирмоқда, дунёнинг IТ-сервисларни маҳаллийлаштираётгани, финтеч платформалар, рақамли кутубхоналар ва жаҳон бозорига мўлжалланган ўйин маҳсулотларини яратаётгани билан ажралиб туради.
________________________________________
Бу натижаларнинг ортида нафақат инвестиция ва техника, балки бутун мамлакат бўйлаб меҳнат қилаётган 17 000 нафар мутахассис, 24/7 ишлайдиган техник қўллаб-қувватлаш хизмати, минглаб ўқув дастурлари, дунёнинг етакчи технологик компаниялари билан ҳамкорлик ва давлатимиз томонидан фаолият мақсадлари аниқ белгилаб берилган рақамли стратегия турибди.
________________________________________
UZTELECOM – бу Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш локомотиви.
Эртанги кун талабларига жавоб берадиган инфратузилма – ҳозирда тўлиқ жорий этилган.
Реклама ҳуқуқи асосида