Шимолий Кореядан кейин энди Лаос давлати ҳам Россияга ёрдам бериш учун Курск вилоятига аскар юборади.
Лаослик аскарлар миналардан тозалаш ишларида иштирок этади ва шу орқали россиялик аскарларни ортиқча ишдан бўшатиб, уларни тўғридан-тўғри Украина урушига юбориш режалаштирилган.
Лаос 1975-йилдан бери коммунистик давлат ҳисобланади.