Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

ЎзМУ ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди

ЎзМУ ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Аваз Мараҳимов Япониянинг ОТМнинг фахрий унвони билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Японияга ташрифи доирасида Сока университети билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат университетлари ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга оширади, илмий изланишларни биргаликда олиб боради.

Бундан ташқари, Термиз ва Ахсикентда япониялик ҳамкорлар билан биргаликда археологик ва этнографик илмий экспедицияларни ташкил этишга ҳам келишилди.

Ташриф доирасида “Сока Гаккай Интернешнл” президенти Дайсаку Икеда ЎзМУнинг “Фахрий доктори” унвони билан тақдирланди.

Киритилди: 08:45 05.11.2019. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!