Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

Ушбу хизмат бепул бўлиб, ундан дастлаб Кредит бюросининг расмий веб-сайти орқали фойдаланиш мумкин.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси 2025 йил 6 июнь санасидан "жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки реестрдан чиқариш бўйича" хизматни жорий қилаётганлигини маълум қилди.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаш имкониятига эга бўладилар.

Бу ўз навбатида бугунги кунда ўсиб бораётган яъни, жисмоний шахсларнинг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олишга туртки бўлади.

Киритилди: 19:03 17.06.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!