Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Ўзгидромет»: Ҳафта охирида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келади

«Ўзгидромет»: Ҳафта охирида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келади

Бугун республика ҳудуди антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида ҳаво 3-8 даража илиққача кўтарилади, бу март ойининг ўртаси учун меъёрий қийматлардан анча совуқдир.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 16 ва 17 март кунлари антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва чоршанба куни ҳарорат 9-14 даража илиққача кўтарилади.

Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари кескин кўтарилади. Иш ҳафтаси охирига келиб, ҳарорат кундуз кунлари 20-25 даража иссиқ, жанубда 27 даража иссиққача бўлган қийматларга етади ва бу меъёрдан 6-8 даражага кўп бўлади.

15-19 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Киритилди: 18:24 15.03.2021. Ўқилди: 3189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!