Бугун, Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасида ҳаводан олтин гугурт ҳиди келаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ҳам бу хабарлар кенг тарқалди.
Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борди.
Бирламчи маълумотларга кўра омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган, ҳозирда ФВВ томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Қўшимча маълумотлар текширув якунлангач тақдим этилади.
Аввал хабар берилганидек, бугун, Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасидаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилди.
Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.