Миллий компаниялар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Хитой расмийлари Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 18-пакетига ҳал қилувчи чоралар билан жавоб беради.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги маълум қилди.
"Хитой Европа томони Хитой корхоналари ва молия институтларини санкциялар рўйхатига киритиш ҳақидаги нотўғри ҳаракатларидан дарҳол воз кечишини таъкидламоқда", — дейилади савдо департаменти сайтида эълон қилинган баёнотда. Хитой Халқ Республикаси зарур чораларни кўради, биз Хитой компанияларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қиламиз”, — деди у.