"Биз одатдаги тартибда ишимизни давом эттирмоқдамиз", дейилади Ozon Uzbekistan матбуот хизмати хабарида.
"Чекловлар Озон Банкка нисбатан жорий қилинган — у фақат Россия ҳудудида фаолият юритади, республикадаги ҳамкорлар ва мижозлар билан ҳисоб-китобларда бу банкдан фойдаланмаймиз — уларни бошқа ташкилотлар таъминлайди. Шу сабабли, Ўзбекистондаги Озон харидорлари, бизнес ҳамкорлари, сотувчилари ва буюртма бериш пунктлари эгалари учун ҳеч нарса ўзгармайди.
Санкциялар Озон гуруҳининг бошқа юридик шахслари ва бизнесига тааллуқли эмас, бизнинг кундалик фаолиятимиз ва ривожланиш режаларимизга ҳам бу вазият таъсир кўрсатмайди. Банк, шунингдек, бизнинг Гуруҳимиз компанияларининг капиталида иштирок этмайди.
Шу билан бирга санкциялар Озон банкнинг Россиядаги фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмайди. Банкни чет элда ҳеч қандай активлари йўқ, мамлакат ташқарисида операцияларни амалга оширмайди ҳамда SWIFT тизимидан ҳам фойдаланмайди — фақат Россия молиявий инфратузилмасидан фойдаланади".
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги, 18-пакет санкцияларини жорий этгани бунда 22 та банк, 105 та танкер ва суверен инвестиция жамғармаси қамраб олингани ҳақида хабар берган эдик.