Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

UZCARD карталарига Россия тўлов сервисларидан пул ўтказиш хизмати ишга тушди

A A A
UZCARD карталарига Россия тўлов сервисларидан пул ўтказиш хизмати ишга тушди

Uzcard  карталарига QIWI ва CONTACT пул ўтказмалари орқали пул ўтказиш хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда UZCARD матбуот хизмати хабар қилди.

“Эндиликда сиз“QIWI ўтказмалари” ва “CONTACT пул ўтказмалари” хизматларидан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Ушбу хушхабар Uzсard картасининг барча эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозларига тааллуқлидир”, - дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди.

 

Пул маблағи тўғридан-туғри Uzсard карталарига туширилади ва чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони мавжуд.

 

Жўнатувчидан 2% лик комиссия тўловлари ечиб олинади.

Компания яқин кунларда QIWI ва CONTACT пул ўтказмалари хизматининг қўшимча функциялари ҳам жорий қилинишини билдирган.

Manba: sputniknews-uz.com

Киритилди: 14:00 14.07.2018. Ўқилди: 2268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!