Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Солиҳ Шойдулов (исм-шариф ўзгартирилди) маҳалла ҳудудидан ўтувчи ички йўлнинг муҳофаза зонасидаги давлат захирасида бўлган ер майдоннинг 0,012 гектарини ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олади.
Ғайриқонуний эгалланган ерда 12 квадрат-метрдан иборат бинога мустаҳкамгина пойдевор ташлайди.
Тумандаги Какан маҳалласи ҳудудида юз берган бу ҳолатни Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси туман бўлими назоратчилари пайқаб қолиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирди. Жарима чорасини қўллаб, амалдаги қонунчиликка зид бу ишни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатма берди.
Ернинг давлат мулки ва ҳар қаричининг ҳисоб-китоби борлигини чуқур англаган С.Шойдулов ўзбошимчалик билан қуриб олган пойдеворни ўз ҳисобидан қайта бузишига тўғри келди. Ер майдони давлат захирасига қайтарилди.