Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Ўзбекнефтгаз” сентябрдан Аи-80 бензин ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатмоқчи

“Ўзбекнефтгаз” сентябрдан Аи-80 бензин ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатмоқчи

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади.

2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар ( АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.

Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 русумли автомобил ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш белгиланган эди.

Киритилди: 12:57 21.07.2025. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!