Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

«Ўзбекнефтгаз»га тегишли ускунани 25 минг долларга сотишга уринган собиқ ходим қўлга олинди

«Ўзбекнефтгаз»га тегишли ускунани 25 минг долларга сотишга уринган собиқ ходим қўлга олинди

Қашқадарёда Бухоро вилоятининг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган ускунани сотишга уринган собиқ цех бошлиғи ва унинг шериги қўлга олинди, деб хабар беради NasafNews.

Маълум қилинишича, 16 сентябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва департаментнинг Муборак туман бўлими ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган 1 дона «фаввора арматураси»ни бошқарманинг собиқ цех бошлиғи С.Г. ва Муборак газни қайта ишлаш заводида ишловчи К.Ш. ноқонуний равишда сотишга урингани аниқланган. Улар келишилган пулдан 19 минг долларни Муборак тумани «Дўстлик» маҳалласида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, олиб борилган суриштирувлар давомида С.Г. ноқонуний равишда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишловчи мансабдор шахслар билан ўзаро келишган ҳолда 4 дона 1 миллиард 56 миллион сўмлик «фаввора арматура»сини ўзлаштириб юборгани маълум бўлган.

Ҳозирда С.Г. ва К.Ш. ҳамда Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 05:00 13.10.2021. Ўқилди: 1202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!