Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди

Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда ветеринария соҳасига шунчаки аграр тизимнинг қуйи бўғини сифатида эмас, балки иқтисодиётнинг драйвер йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.

Бунинг негизида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ юзага келган мукаммал амалиёт тизими ётибди. Соҳа нафақат эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлайдиган, балки аҳолига барқарор хизмат кўрсатувчи иқтисодий жозибадор йўналиш сифатида намаён бўла бошлади.

Ҳайвондан одамга юқадиган касалликларни жиловлашдаги янгича ёндашувлар, ёввойи қушлар миграцияси сабаб кириб келадиган касалликлар хавфини юмшатишдаги тажрибалар, шунингдек, чорва маҳсулотларини аҳоли дастурхонига хавфсиз етказиш бўйича мукаммал тизим яратилганлиги эътиборга молик. Бу мамалакатимизнинг соҳада МДҲ давлатлари орасида пешқадам бўлишини таъминлади.

Мамлакатимизда ветеринария таълимни ривожлантириш, уни бир пайтнинг ўзида амалиётга интеграция қилиш, халқаро стандартларни миллий тизимга татбиқ этиш, айниқса, Халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағлари ва истиқболли грант лойиҳаларини жалб этишдаги тажрибалар халқаро экспертлар томонидан юксак эътироф этилди.

Парижда бўлиб ўтган Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти ассамблеясининг 92-сессиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ветеринария соҳасига кўрсатаётган эътибори ва яратилган мукаммал амалиёт тизими алоҳида қайд этилди. Халқаро ташкилот раҳбари Эммануэль Субейран хоним томонидан Ўзбекистонинг ветеринария соҳасидаги тизими ва тажрибаси дунё давлатларига истиқболли йўналиш дея тавсия этилди.

Анжуман давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловга “Хизматлари учун” медали топширилди.

Таъкидлаш керак, ушбу мукофот биринчи марта МДҲ минтақасидаги давлатга топширилиши.

Ушбу эътироф юртимизнинг ветеринария соҳасида халқаро аренада нуфузи ва салоҳияти тобора юксалиб бораётганидан далолат беради.

Киритилди: 10:25 02.06.2025. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!