Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг олти ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг олти ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

~Ўзгидромет хизмати агентлиги 6–11 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Хусусан, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ва қуйидаги ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Киритилди: 19:02 05.03.2025. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!