Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси тайинланди

Қадамбой Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди. Бунга қадар у Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Қадамбой Султонов 7 октябрь, душанба куни Тошкентдан Ригага жўнаб кетди.

Айни пайтда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган Бадриддин Обидов 2018 йилнинг июнь ойидан декабрь ойига қадар Ўзбекистоннинг Латвийдаги элчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь, сешанба куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Саид Рустамов Лондонга жўнаб кетди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 22:30 09.10.2019. Ўқилди: 1974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!