Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди

Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди

Тармоқларда Бухоро вилоятидаги ва бошқа йўлларда чигирткалар тўдаси пайдо бўлгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. ФВВ бу ҳар йили кузатиладиган мавсумий кўчиш экани, локал тусга эгалигини ҳамда қишлоқ хўжалигига зарар етмаганини маълум қилди.

Бу йил ҳам сўнгги йилларда бўлгани каби Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткалар босқини кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда А-380 йўлининг Бухородан ўтган қисмида олинган видеолар тарқалди, бу видеоларда автомобиллар ташқи қисмини ва бинолар деворлари чигирткалар билан қопланганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу видеоларга муносабат билдириб, мазкур ҳолат чигирткаларнинг ҳар йили кузатиладиган мавсумий кўчиши билан боғлиқ вазият бўлиб, локал тусга эгалиги, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етмаганини маълум қилди.

Хабарда бу ҳудудлардаги чигирткалар билан боғлиқ вазият вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўлиқ назоратга олингани, «хавотирга ўрин йўқлиги» қайд этилган.

Бу борада ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда мавсум олди ва мавсум даврида кимёвий ишловлар олиб борилиши эслатилган.

Март ойи охирида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида зарарли чигирткалар тухумдан чиқа бошлагани хабар қилинганди. Ўшанда кураш ишларига 700 га яқин мутахассис жалб этилган. 2026 йил 651,8 минг гектар ерда кимёвий ишлов ўтказиш режалаштирилган.

Зарарли чигиртка тарқалган ҳудуд ҳақида хабар бериш учун 1288 ёки 71 202 10 00 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: Бугун 17:22. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!