Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон АҚШ бойитилган уран захираларини олиб чиқишга уринишдан қўрқиб, уларга кириш йўлларини портлатиб, ёпиб ташламоқда

Эрон АҚШ бойитилган уран захираларини олиб чиқишга уринишдан қўрқиб, уларга кириш йўлларини портлатиб, ёпиб ташламоқда


Бу ҳақда CNN нашри АҚШ разведкасидаги манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларнинг айтишича, эндиликда бойитилган уран захираларга етиб бориш жуда қийин ва хавфли бўлиб қолган. Бу ҳатто эронликларнинг ўзи учун ҳам хавф туғдиради. Уран захираларини у ердан чиқариб олиш учун энди оғир қазиш техникалари ва кенг кўламли миналардан тозалаш амалиётлари лозим бўлади.

Теҳроннинг тахминан 440 килограмм оғирликдаги юқори даражада бойитилган урандан воз кечиши Вашингтоннинг асосий талабларидан биридир. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг айтишича, бу захиралар 2025 йил июн ойида Исроил ва АҚШ зарбалари оқибатида вайрон бўлган ядровий объектлар вайроналари остида қолиб кетган.

CNN хабарига кўра, май ойи ўрталарида АҚШ ҳарбийлари Эрондан уранни олиб чиқиш бўйича амалиётига тайёргарлик кўрган. Бироқ якунда бу режа бекор қилинган. Президент Доналд Трамп уранни куч билан тортиб олиш жуда хавфли эканини тан олган эди. У май ойида Fox News телеканалига берган интервюсида эронликлар ушбу кўмилган ядровий материалларни АҚШ разведкасига билдирмасдан ковлаб олишига шубҳа билдирган.

Reuters манбалари АҚШ ва Эрон ўртасида келишувга эришилишига жуда оз қолганини хабар қилди. Келишув шартларидан бирига кўра, америкаликлар ушбу уран захираларини у ердан ўзлари олиб чиқиб кетиши ва йўқ қилиши лозим бўлади.

Киритилди: 22:01 13.06.2026. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!