Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

КХДР АҚШнинг ядровий қуролдан воз кечиш чақириғига жавоб берди

КХДР АҚШнинг ядровий қуролдан воз кечиш чақириғига жавоб берди

Шимолий Корея ядровий давлат бўлиб қолишини ва ядросизланиш масаласи ҳал қилинганини эълон қилди.

Бу ҳақда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Вазирлик Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари томонидан айтилган айбловлар Шимолий Кореянинг ядровий давлат сифатидаги мақомига таъсир қила олмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у Пхеньян АҚШнинг Жанубий Корея ва Япония билан ҳарбий ҳамкорлиги доирасида хавфсизлик чораларини кучайтиришини, жумладан, ядровий симуляция машқларини амалга оширишини таъкидлади.

Аввалроқ, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим директори ўринбосари Ким Ё-Жонг мамлакат ядровий қуролсизланиш масаласида муросага келмаслигини ва кучлар мувозанатининг бузилишига йўл қўймаслигини маълум қилган эди.

Киритилди: 10:11 14.06.2026. Ўқилди: 17869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!