Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда Трампга ишора сифатида талқин қилинган рақамлар баҳс уйғотди

АҚШда Трампга ишора сифатида талқин қилинган рақамлар баҳс уйғотди

АҚШ расмийлари Вашингтондаги Оқ уй яқинида жойлашган Миллий хиёбон майсазорида 8647 рақамлари пайдо бўлиши юзасидан тергов бошлади – NBC News.

Бу рақамлар комбинацияси "Трампни четлаштириш" ибораси билан боғланмоқда. Умумий овқатланиш соҳаси (ресторан ва кафелар) ишчиларининг сўзлашувида "86 it" ибораси бирор таомни менюдан олиб ташлаш ёки тугатишни англатади.

Трамп эса АҚШнинг 47-президенти ҳисобланади. Ички ишлар вазирлиги вакили майсазорда рақамларнинг пайдо бўлишини "ақлдан озган вандализм ҳаракати" деб атади ва бундай ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

"Президентга қаратилган ҳар қандай таҳдид вазирлик томонидан жуда жиддий қабул қилинади, парклар полицияси тергов ўтказади ва айбдорларни жавобгарликка тортади", — деди у.

Киритилди: 23:12 13.06.2026. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!