2025 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд 199 млн долларни ташкил этди. Тегишли маълумот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий сайтига жойланган.
Давлат қарзининг 33,7 млрд доллари – ташқи қарз, 6,48 млрд доллари эса – ички қарзни ташкил этади.
Давлат қарзи 2023 йилга нисбатан 5 млрд 272 млн долларга кўпайган. ЯИМга нисбатан улуши ҳам 0,6 фоизга ошиб, 34,4 фоиздан 35 фоизга етган.
Таққослаш учун, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига давлат қарзи 34 млрд 927 млн долларни ташкил этган. Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 5,3 млрд долларга ёки 15 фоизга ошган. Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ҳам давлат қарзи 1070 долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутиляпти. Шундан 3 млрд доллари давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун, қолган қисми эса инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади.