Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши мумкин

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши мумкин

Президентнинг 2025–2026-йилларда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган фармонида белгиланишича, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда:

🔹 АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш режимини жорий этиш,
🔹 Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визаси талабларини енгиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориши ва таклиф киритиши лозим.

Шунингдек, Россия 🇷🇺, Қозоғистон 🇰🇿 ва Озарбайжон 🇦🇿 фуқаролари учун Ўзбекистонга ID-карта ёки “киндер паспорт” билан 30 кунгача киришга рухсат бериш режалаштирилган. Бу имконият 16 ёшгача бўлган болалар учун ҳам амал қилади.

Киритилди: 12:02 21.05.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!