Ўзбекистонлик фуқаролар Германияга маоши уч минг долларлик ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг NоVо Agency ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан немис тилидан B1 даража сертификатига эга тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ҳамда қариялар уйига ишга таклиф этилади.
Номзодлар учун талаблар:
Стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди. Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (касбий тасдиқлангунга қадар ойлик 2300 евродан) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш. Германияда касбий тасдиқланиш жараёни тугагандан кейин ойлик 3000 евродан бошлаб берилади. Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: