2026 йил январь–март ойларида 45,2 минг нафар фуқаро уйига ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат тармоғига сотиб, субсидия олди. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, жами тўловлар 73,98 млрд сўмни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 9 баробар кўп.
«Қуёшли уй» дастури иштирокчилари сони ҳам кескин ошган: бир йил ичида 3,5 баробарга кўпайган. Энг кўп тўлов март ойида қайд этилди — 44,7 минг нафар фуқаро субсидия олган.
Ҳудудлар кесимида етакчи — Бухоро вилояти (16,53 млрд сўм).
Дастурга кўра, аҳоли ўз эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарган ҳар 1 кВт⋅соат электр учун 1000 сўмдан пул олади.
Умуман, 2025 йил давомида 45,3 минг киши 209,2 млрд сўм субсидия олган эди. Ҳозирги ўсиш суръати эса бу соҳадаги қизиқиш кескин ортиб бораётганини кўрсатяпти.