Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ҳўрмуз бўғозини ҳарбий йўл билан оча олмайди

АҚШ Ҳўрмуз бўғозини ҳарбий йўл билан оча олмайди

Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи Доналд Трамп томонидан эълон қилинган "Озодлик лойиҳаси"ни (Project Freedom) кескин танқид қилди. Мазкур лойиҳа доирасида АҚШ ҳарбий кемалари бўғозда қолиб кетган сув транспортларини кузатиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

"Озодлик лойиҳаси — бу "Боши берк кўча лойиҳасидир", — деб ёзди Эрон ташқи ишлар вазири ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, урушни тугатиш бўйича музокаралар "Покистоннинг катта ҳиссаси туфайли" давом этмоқда, бироқ АҚШ ва БАА "яна ботқоққа ботиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлишлари" керак.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон ўртасида сулҳ тузилганидан бир ой ўтиб, Теҳрон зарбаларни қайта тиклаганини маълум қилган эди.

БАА Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Эрон мамлакат йўналишида 12 та баллистик ракета, учта қанотли ракета ва тўртта дрон учирган. Бу ҳолат Трамп "Озодлик лойиҳаси" бошланганини эълон қилганидан сўнг юз берди. Теҳрон ушбу ташаббусни 8 апрелдан кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши деб баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!