Масъуд Пезешкиён Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари БААга берган зарбаларидан норозилигини билдирди. У ушбу ҳаракатларни "мутлақо масъулиятсизлик" деб атади ва ҳужумлар мамлакат сиёсий раҳбарияти билан келишилмаган ҳолда амалга оширилганини таъкидлади, деб хабар бермоқда Iran International.
Давлат раҳбари минтақа мамлакатлари билан кескинлик кучайиши "орқага қайтариб бўлмайдиган оқибатларга" олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шу билан бирга, Пезешкиён ва парламент спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг истеъфосига эришишга ҳаракат қилишяпти.
Улар вазирни сиёсий раҳбариятни хабардор қилмасдан, АҚШ билан музокараларда ИИКҚ қўмондони Воҳидийнинг кўрсатмаларини бажарганликда айблашмоқда, дейилади хабарда.