Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон БААдаги ёнғинларни "АҚШ саргузаштининг бевосита натижаси" деб атади

Эрон БААдаги ёнғинларни "АҚШ саргузаштининг бевосита натижаси" деб атади

БАА нефть иншоотларидаги ёнғинлар "АҚШнинг Ҳормуз бўғози орқали баъзи кемаларнинг ўтишини таъминлаш бўйича эҳтиётсиз ҳаракатининг бевосита натижасидир".

Бу ҳақда Эроннинг NourNews ахборот агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Теҳрон ушбу иншоотларга ҳеч қандай ҳужумларни режалаштирмаган ва бу воқеа АҚШ ҳарбийларининг Эрон тақиқлаган Ҳормуз бўғози орқали кемаларнинг ноқонуний ўтиши учун шароит яратишга қаратилган эҳтиёциз ҳаракатининг натижасидир.

Аввалроқ БАА расмийлари Фужайра амирлигидаги нефть мажмуасига дрон ҳужуми натижасида катта ёнғин келиб чиққани ва уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳат олгани ҳақида хабар беришган эди.

БАА Ташқи ишлар вазирлиги "Эроннинг мамлакатдаги фуқаролик нишонларига янгиланган ҳужумларини" қоралади ва Абу-Дабининг жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.

Шу билан бирга, Тасним Эрондаги ҳарбий манбага таяниб, агар Абу-Даби ҳозирги вазиятда Теҳронга қарши бирон бир "ақлсиз ҳаракатлар" қилишга қарор қилса, БААнинг минтақадаги манфаатлари Эрон қуролли кучлари учун нишонга айланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!